ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

Инсон ҳаётга келар экан, аввало у бахтли яшашга ҳақлидир.

Инсон қачон бахтни ҳис қилади? Албатта юрти тинч, турмуши фаровон бўлса. Янги Ўзбекистон дея одимлаётган мамлакатимизда йилдан-йилга инсон қадри биринчи ўринга қўйилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабул қилган Қарор ва Фармонлари фақат инсон учун ва унинг ҳаётдан рози бўлиши учун йўналтирилган.

Ҳаётимиз кундан-кунга гўзаллашмоқда. Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, аёллар, ёшлар ҳамиша эътиборда бўлиб, улар учун кенг имкониятлар ва шароитлар яратилган. Бунга жавобан ҳар биримиз ватан тупроғини асрашимиз ва эл-юрт учун астойдил хизмат қилишимиз лозим.

Дунёнинг турли бурчакларида рўй бераётган тартибсизликлар натижасида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кўриб, шундай жаннатмакон юртда яшаётганимизга шукроналар қилсак арзийди. Ватанни асраш ва огоҳ бўлиш хар биримизнинг фарзандлик бурчимиздир. Биз барчамиз ватан ҳимоячиларидирмиз!

Инсон қадри улуғланган юртда, ҳаёт қадрини улуғлаб яшайлик!

 

Шарқия АҲМЕДОВА,

Республика маънавият ва маърифат маркази Хазорасп туман бўлинмаси раҳбари.