
Жойларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг энг самарали усулларидан бири бу уларни тадбиркорликка йўналтириш, даромадларини оширишга эришишдир. “Зеҳнли” маҳалласида фаолият юритаётган Мўминжон Алланазаров ҳам оила даромадини ошириш мақсадида томорқа ерининг бир қисмида чорва молларини боқиш учун шароит яратиб, 8-10 та қорамол боқишни бошлади ва ўз чорвачилигини йўлга қўйди. Аста-секин қорамоллар сони 70-80 тага етди. Бугун эса уларнинг сони 150 тани ташкил этади.

Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов ва маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Сардобек Шухратов билан бирга Мўминжон Алланазаровнинг фаолияти билан танишдилар. У билан суҳбатлашиб, чорвчилигини кенгайтириш истагида бўлган фуқаронинг мурожаатлари тингланди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Дарҳақиқат, аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларни тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имконият яратиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.