“Ёшлар дафтари”да турувчи, боқувчисини йўқотган Сурайё Матназарованинг ҳолидан хабар олинди.

Меҳр ва саҳоват кўрсатиб яшаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Муборак Қурбон ҳайити кунлари туманимизда саховат тадбирлари узлуксиз ўтказилмоқда. Хусусан, бугун ҳам туман ҳокими “Ёшлар дафтари”да турувчи, боқувчисини йўқотган Сурайё Матназарованинг ҳолидан хабар олди. Сурайё Матназарова туман ҳокимига иш сўраб мурожаат қилганди. Мурожаати ижроси юзасидан фуқаронинг бандлиги таъминланди. 3 нафар фарзанди борлиги ва унга ишлаш қулай бўлиши учун уйининг рўпарасидаги 19-сонли давлат МТТга ошпаз бўлиб ишга жойлаштирилди. Шунингдек, фуқаронинг таъмирталаб бўлиб турган уйннинг фосад қисми ҳам таъмирланди. Сурайё бундан мамнун бўлиб, туман ҳокимига ўз миннатдорчилиини билдирди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Қурбон Хайити арафасида янги иморат топширилди

“Оқ майдон” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар”да турувчи Наргиза Қурёзова яхши инсонлар кўмагига муҳтож эди. У нураб турган эски бир хонали уйда яшарди. Ўғли ногирон, боқувчиси йўқ. Наргизанинг ҳолидан хабар олган туман ҳокими фуқарога ҳар томонлама ёрдам бериш ва унга янги иморат қуриб бериш ташаббуси билан чиқди. Айни дамда туман ҳокими ташаббуси ва яхши инсонлар кўмаги билан уларнинг нураб ётган эски уйи ўрнида янгидан бино қад ростлади.

ҲАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ

Маълумки, аждодларимиз хайру саховат кўрсатишни ўзларининг қалб амрига кўра бажарган. Энг қийин вазиятларда ватандошларини ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб-қувватлаган. Ана шундай эзгуликлар туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.

СУВ БЕРГАН САВОБ, ДЕЙИШАДИ ХАЛҚИМИЗ 

Ҳазорасп тумани ҳокими маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон, кўчама-кўча юриб, аҳоли билан учрашиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиб, улар мурожаатларини тинглаб қайтар экан "Қовунчи" маҳалласида аҳоли гавжум бўлиб, ичимлик суви олаётган ерда тўхтади ва шу ердаги фуқаролар билан суҳбатлашди.

93 ЁШНИ ҚАРШИЛАГАН САЪДУЛЛА ОТА ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, кекса нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан мунтазам хабар олиб келаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бугун 93 ёшни қаршилаган Саъдулла ота Дўсчанов хонадонига борди ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Туман ҳокими отахон билан суҳбатлашар экан, тетик ва тиниқ гапираётган Саъдулла ота олтинданда қиммат бўлган дуо қўл очиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларини узун бўлишини, юртимизнинг тинч-осудалигини ҳамда туман равнақи йўлида хизмат қилаётган кексалар, беморлар, эҳтиёжмандлар ҳолидан доимо хабар олишни канда қилмаётган туман ҳокимига соғлик-омонлик тилади. Албатта, кекса авлод вакиллларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Чунки, кексалар ўзларининг маслаҳатлари билан ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи йўлчи юлдузларимиздир. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ЭЗГУ АМАЛЛАР

Миллий қадриятларимиздан ва халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват ҳамда саховатпешалик фазилатлари, доимо юртдошлармизнинг эътиборидан четда қолмаган. Албатта, тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, кексаларга ҳурмат кўрсатиш, ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларга ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Туманимизда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда. Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-гуруҳ ногирони Абдулла Бобожонов хонадонида бўлди. У билан суҳбатлашиб, муаммолари тингланди ва моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди. Фуқаро хонадонига гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Дарҳақиқат, ҳаётимизнинг ҳар бир дақиқасини эзгу ишларимизга бағишлаб, хайрли юмушларни бажариш савобли амаллардан ҳисобланади. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳайрия тадбири

Хайр-саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш , беморлар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Ушбу анъанага мувофиқ, Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, нуроний отахону онахонлар, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, бемор фуқаролар ҳолидан хабар олиб, ҳайрия ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.

 ЭЗГУЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланмоқда.