Қурбон Хайити арафасида янги иморат топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

НАРГИЗА ҚУРЁЗОВАГА ҚУРБОН ХАЙИТИ АРАФАСИДА

 

барча зарурий жиҳозлари билан жиҳозланган янги хонадон топширилди

 


“Оқ майдон” маҳалласида яшовчи “Темир дафтари”да турувчи Наргиза Қурёзова яхши инсонлар кўмагига муҳтож эди. У нураб турган эски бир хонали уйда яшарди. Ўғли ногирон, боқувчиси йўқ.

Наргизанинг ҳолидан хабар олган туман ҳокими фуқарога ҳар томонлама ёрдам бериш ва унга янги иморат қуриб бериш ташаббуси билан чиқди.



Айни дамда туман ҳокими ташаббуси ва яхши инсонлар кўмаги билан уларнинг нураб ётган эски уйи ўрнида янгидан бино қад ростлади.



Бугун Қурбон Хайити арафасида Наргиза Қурязовага туман ҳокими ва сектор раҳбари иштрокида ҳар томонлама қулайликка эга бўлган  бино, ҳар бир хоналарига гиламлар тўшалган ва барча зарурий жиҳозлари билан жиҳозланган ҳолда хонадон топширилди.



- Мен “Оқ майдон” маҳалласида яшайман. Ҳаётнинг қизиғи йўқ эди. Жуда начор яшардик. Бундай янги иморатда ҳаёт кечираман деб ҳеч тасаввур қилмагандим. Минг шукур. Яхши инсонлар кўп. Бунинг учун аввало туман ҳокими Ў.Машариповга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, сектор раҳбарига, тадбиркорларга ҳам ўз раҳматимни айтаман.  Ҳозирда ҳеч нарсадан камчилигим қолмади. Яшаш жуда гўзал кўринмоқда. Фарзандларим ҳам бахтиёр яшамоқда. Илоҳим, туманимиз раҳбари ва ҳомийларимиз соғ-омон бўлсинлар,-дейди кўзларида миннатдорчилик ёшлари қалқиган Наргиза Қурёзова.


 Дарҳақиқат, ҳар биримизнинг вазифамиз шундай синовлардан ўтаётган инсонларга яқиндан ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлашдир. Чунки, ёрдамга муҳтожга кўмак бериш улуғ ишлардан ҳисобланади.


 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.