Ҳайрия тадбири


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Хайр-саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш , беморлар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Ушбу анъанага мувофиқ, Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, нуроний отахону онахонлар, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, бемор фуқаролар ҳолидан хабар олиб, ҳайрия ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, бугун ҳам туман ҳокими “Карвак” маҳалласида яшовчи 84 ёшни қаршилаган Анабиби момо Отабоева ва “Буюк аждодлар” маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Саодат Отажонова ҳолидан хабар олинди ва бирламчи озиқ-овқат, ширинлик маҳсулотлари етказилди.
Муаммолари тингланди ва туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.