ҲАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

       

КЎМАККА МУҲТОЖ КИШИЛАРГА

 

ёрдам қўлини узатиш инсон ҳаётини безайди

 


Маълумки, аждодларимиз хайру саховат кўрсатишни ўзларининг қалб амрига кўра бажарган. Энг қийин вазиятларда ватандошларини ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб-қувватлаган. Ана шундай эзгуликлар туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.  


Хусусан,  туман ҳокими Ў. Машарипов бугун эзгулик амаллари давоми сифатида “Боғдор” маҳалласида яшовчи Ўғилжон Бекназарова ҳолидн хабар олди.

Ўғилжон Бекназарова 3 нафар фарзанднинг онаси. Боқувчиси йўқ. Ҳаётнинг бироз қийинчиликларини татиган.  Ҳозирда унинг фарзанди Муроджон Қурбанов 2-гуруҳ ногирони.


-Мен ҳозирда ижарада тураман. Моддий томондан ёрдамга муҳтожман.  Туман ҳокимлиги томонидан мунтазам ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бугун ҳам уйимизга туман ҳокими келдилар. Мурожаатларимни эшитдилар. Ўғлим билан самимий суҳбатлашиб, Муроджоннинг жарроҳлик амалиёти учун 10 миллион сўм маблағ етказишни айтдилар ва ва туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига ўғлимнинг соғлигини доимий назорат қилиб туриши лозимлигини айтдилар. Бунинг учун  ўз миннатдорчилигимни билдираман,- дейди Ўғилжон Бекназарова.


Дарҳақиқат, фуқароларнинг муаммоларини тинглаш, уларга ёрдам кўрсатиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир. Шунингдек, кўмакка муҳтож кишиларга ёрдам қўлини узатиш эса инсон ҳаётини безайди. 

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.