ЭЗГУЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов 1-секто ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи 85 ёшни қаршилаган Дурпашша момо Салаева ҳолидан хабар олиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

-Ҳоким болам уйимизга мени кўргани келганидан хурсандман. Шу ёшга кириб бирорта ҳоким билан учрашмагандим. Бугун туман ҳокими билан бир дастурхон атрофида ўтириб, ширин суҳбат қурдик, соғ бўлсин. Бугунги тинч-осуда замонамизга ҳам минг бора шукроналар айтаман. Халқини қайғуриб, ғамҳўрлик  кўрсатаётган Президентимизга мингдан минг раҳмат. Илоҳим дунё тургунча турсинлар,-дейди Дурпашша момо Салаева дуога қўл очиб.

“Олтин олма, дуо ол”,  деган доноларимиз. Бугун туман ҳокимининг кекса нуронийларни қадрлаб, улар ҳолидан хабар олиб, ҳамсуҳбат бўлаётгани биз учун ибрат намунасидир, десак муболаға бўлмайди.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.