СУВ БЕРГАН САВОБ, ДЕЙИШАДИ ХАЛҚИМИЗ 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

СУВ БЕРГАН САВОБ, ДЕЙИШАДИ ХАЛҚИМИЗ 

 

Ҳазорасп тумани ҳокими маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон, кўчама-кўча юриб, аҳоли билан учрашиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиб, улар мурожаатларини тинглаб қайтар экан "Қовунчи" маҳалласида аҳоли гавжум бўлиб, ичимлик суви олаётган ерда тўхтади ва шу ердаги фуқаролар билан суҳбатлашди.

-Бу ер крантини маҳалламиздаги Зерипбой Оллаберганов ташкил этган. Зерипбой ота Ҳажга кетиш учун пул маблағ  тўплаган ва у ерга бориш насиб этмаган. Сўнгги сўзида у Хажга бориш учун тўплаган пул маблағини аҳолининг ичимлик суви учун сарфланишини васият этган. Отахоннинг сўнгги истаги ижобат этилган. Ҳозирда 40 метр ер қаридан чиқаётган ичимлик суви аниқланишича одам организмига фойдали эканлиги боис бошқа маҳаллалардан ҳам фуқаролар келиб сув олиб кетмоқда,-дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Худайберган Курбонов.

Дарҳақиқат, сув берган савоб дейишади халқимиз, бунақанги ибратли ишни амалга оширган  Зерипбой Оллабергановнинг савобли амалидан бугун нафақат, туман аҳли балки, бошқа туманлардан келаётган фуқаролар ҳам баҳраманд бўлиб, отахон ҳақларига дуолар қилишмоқда.

  

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.