ЭКИН ЕРЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ бўйича туман ҳокими раҳбарлигида фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиш ўтказилди.

Ғалладан, ғўзадан ва бошқа экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш албатта, фермер ва деҳқонларимизнинг бугунги саъй-ҳаракатларига боғлиқдир.

ФРОНТ ОРТИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Юртимизда ўтган азиз инсонларнинг хотирасини эъзозлаш, бугунги тинч, осойишта, дориламон кунларга етишимизда фидойилик кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган.

ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган. Бугунги кунда юртимизда тадбиркорликка, айниқса, оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлиб, туманимизда ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорлар сафи кенгаймоқда.

Ҳоким ёрдамчиси фаолияти

Балиқчилик етти хазинанинг бири, дейди ота-боболаримиз. Шу мақсадда туманимизда нафақат ҳовуз ва аҳоли хонадонларида балки, интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўймоқдалар. “Жуворхос” маҳалласида яшовчи Жавоҳир Бобожонов ҳам бугунги кунда акаси Рўзмбой Бобожонов билан 33 миллион кредит олиб, 40 сотих ерда ҳовуз ташкил этиб, балиқ боқишни йўлга қўйди.

Ҳайрия тадбири

Навбатдаги ҳайрия тадбири Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Роҳила Соипова хонадонига бўлди. Хонадон соҳиби туман ҳокими Ў.Машарипов ва туман прокурори Д.Мадиримовлар билан суҳбатлашди.

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА

Маълумки мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида “Бешта муҳим ташаббус амалда” тадбири ўтказилди.

САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК

Инсонлар саломатлигини сақлашда, касалликларнинг келиб чиқиши ва олдини олишда Сайёр тиббий кўрикларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида 1-сектор ҳудудидаги “Карвак” ва “Янгиобод” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

 ТУМАН ҲОКИМИ “ҚИРТЕПА “ МАҲАЛЛАСИДАолиб борилаётган ишлар билан танишди

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги “Обод маҳалла” дастурига тушган “Қиртепа” маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди.