Бош мақсад — ёшларни касбга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлашдир


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бош мақсад — ёшларни касбга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлашдир

 

Жорий йилнинг 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Видеоселектор йиғилишида битирувчилар бандлигини таъминлаш ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш,  ҳокимларнинг битирувчилар билан шахсан учрашиши, ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиш, уларнинг балансини шакллантириш ҳамда бандлигини таъминлаш каби аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги 32 ва 4-сонли умумй ўрта таълим мактабларида бўлиб, 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.

Учрашув чоғида туманда фаолият юритаётган 1 ва 3-сонли касб-ҳунар мактаблари директорлари иштирок этиб, мактабларда ўқувчиларнинг касб-ҳунар эгаллаши, йўналишлари ва бу борада яратилган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида тушунтириб ўтдилар.

Битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

  Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.