ЭКИН ЕРЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ бўйича туман ҳокими раҳбарлигида фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида семинар йиғилиш ўтказилди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ғалладан, ғўзадан ва бошқа экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш албатта, фермер ва деҳқонларимизнинг бугунги саъй-ҳаракатларига боғлиқдир.

Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида тумандаги “Бўстон” маҳалласида семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Қўшимов  тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари ва миришкор деҳқонлар иштирок этишди.

Семинар давомида туман ҳокими давлатимиз раҳбари ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича амалга оширилган ишлар, барча фермер хўжалигининг дала атрофларига кўчатлар экиш, ғалла майдонларида ва ғўза парваришида амалга оширилаётган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши ҳамда дала маданияти яъни дала атрофларини ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш лозимлиги борасида тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, ўз ишига нисбатан масъулиятсизик билан ёндошган фермер хўжалиги раҳбарлари ишлари танқидий тахлил қилинди.

Семинарда иштирокчилар автобусларда ҳудуд бўйлаб айладилар ва ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.