ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган.  

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорликка, айниқса, оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлиб, туманимизда  ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорлар  сафи кенгаймоқда.

“Янгиобод” маҳалласида яшовчи Шермат Худойберганов ҳам шулардан бири. У ўз маҳалласида дорихона очди. Дрихонада беморлар учун зарур бўладиган барча дорилар мавжуд. Бундан маҳалла аҳолиси хурсанд бўлмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун тадбиркор Шермат Худойберганов билан учрашди ва дорихонада мавжуд дорилар, дорилар нархи ва харидорлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, тадбиркор билан суҳбатлашди.

-Мен келгусида ушбу дорихона қошида хусусий клиника очишни мақсад қилганман. Чунки, клиника ҳам аҳоли учун зарур. Бугун туман ҳокимига фикримни билдиргандим қўллаб-қувватлаб, ўз таклифларини билдирдилар ва қандай ёрдам кераклиги борасида сўрадилар,-дейди Шермат Худойберганов.

Албатта, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, фаолиятини ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш эртанги фаровон ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.