ЎҚИТУВЧИ МАЪНО ДЕНГИЗИНИНГ ЖАВҲАРИДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан устоз ва мураббийлар ҳурмат ва эхтиромга эга бўлмоқдалар. Уларнинг ўз билими ва истеъдодига суянган, ҳеч кимдан кам бўлмаган, бугун жамият ҳаётига дадил кириб бораётган навқирон авлодларни тарбиялашида катта имкониятлар яратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 5 апрел куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 27-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-22-сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Хоразм вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Урганч давлат университети профессор ўқитувчилари томонидан мобил методик гуруҳ тренерлари учун 288 соатлик ўқув машғулотлари ўтказилган эди.

 

Ушбу ўқув машғулотини якунлаган тренерлар 11-27-май кунларидан ўз ҳудудларида мутахассис ҳамда иккинчи тоифали мактаб ўқитувчилари учун семинар ташкил қилиб, уларга илғор ўқитиш методикаларини ўргатишлар орқали билим ва тажрибаларини оширишлари ҳамда тренер ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўлаш тизими назарда тутилиши белгиланган эди.

Хусусан, туманимизда ҳам ўқув машғулотлар тажрибали тренерлар томонидан бошланди.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун 1-сонли умумтаълим мактабида "Бошланғич таълим" устозларининг янги замон талаблари даражасида билимларини ошириш, методик жиҳатдан янги методлар билан бойитиш асосида ташкил қилинган мобил методик гуруҳи тренерларининг ўқитиш жараёнлари билан танишди.

 

Шунингдек, туман ҳокими устозлар билан суҳбатлашиб, очиқ мулоқот олиб борди ва ёшларнинг билимли, тарбияли бўлиб етишишида аввало боланинг қўлига илк қалам тутқазиб, ўқиш ва ёзишни ўргатадиган бошланғич таълим устозларининг муҳим ўрни борлигини таъкидлаб, ушбу ўқув машғулотлари албатта, келгусида ўз самарасини кўрсатиши борасида гапириб ўтди.

Дарҳақиқат, ушбу ўқув машғулотларини ўтказишдан асосий кўзланган мақсад ҳам туманимизда педагогларнинг билим салоҳиятини янада ошириш натижасида уларнинг малака тоифасини  ва ўз навбатида ойлик маошининг ошишига эришиш ҳисобланади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.