ФРОНТ ОРТИДА МЕҲНАТ ҚИЛГАНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар туманимизда кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётир.

Шунингдек, юртимизда ўтган азиз инсонларнинг хотирасини эъзозлаш, бугунги тинч, осойишта, дориламон кунларга етишимизда фидойилик кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган.

Хусусан бугун Ҳазорасп тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида фронт ортида хизмат қилган - “Жуворхос” маҳалласида яшовчи 1929 йилда туғилган, 93 ёшни қаршилаган фронт орти фахрийси Бобоназаров  Салимбой отанинг хонадонларига ташриф буюрилиб, холидан хабар олинди.

Чиндан ҳам фронт ортида меҳнат қилганлар ҳам урушда қатнашганларчалик машаққатларга дучор бўлишгани тарихий ҳақиқатдир. Юртдошларимиз фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган бир миллионга яқин болалар, аёллар ва қарияларни қабул қилгани, уларга бошпана бергани, ҳатто охирги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўргани уларни ўз бағрига олиб, меҳр-мурувват кўрсатгани халқимизнинг одамийлик фазилатлари, олижаноблигининг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.