ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТУМАН АҲЛИГА МУРОЖААТИ

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов 2020 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг 42-сессиясида депутатлар, маҳалла раислари ва ОАВ ходимларига ҳисобот берди. Шунингдек, туман аҳолисига ҳам мурожаат йўллади.

МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун Ҳазорасп туманидаги Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Ҳазорасп туманидаги 1-сектор ҳудуди ҳисобланган Ғ.Ғулом маҳалласида бугун туман ҳокими Ўктам Машариповнинг маҳалла аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди.

ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР УЛУҒЛИК САРИ БОШЛАЙДИ

Меҳр-мурувват, эзгулик, одамийлик ва оқибат каби ҳислатлар ўзбек халқининг томири, қон-қонида жўш урадиган фазилатлардан ҳисобланади. Ана шундай фазилатлар орамиздаги инсонларда борлиги туфайли ҳам бу дунёда қуёш тафти ҳароратли, ҳаёт мазмунли ва турмушимиз чиройлидир. Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Карвак” маҳалласида яшовчи кўнгли ўксик, ногирон, кекса нуронийларимиз 82 ёшли Рўзмат ота Содиқов ва 70 ёшли Йўлдош ота Қўчқаровларнинг ҳолидан хабар олиб, йўқлаб бордилар.

НИЛУФАРГА ҲОМИЙЛИК ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Бугун 4 декабрь куни Ҳазорасп туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган, “Темир дафтар”да рўйхатда бўлган фуқаро Нилуфар Ибрагимова хонадонига ташриф буюрди. Туман ҳокими Нилуфарнинг оиласидан кўнгил сўраш билан бир қаторда фуқаронинг муаммоларини ҳам тинглади. Шунингдек, ҳоким бошчилигида туман ҳокимлигининг бош мутахассислари Фурқат Собиров ва Ботир Бобоевлар ҳамроҳлигида Нилуфар Ибрагимовага ҳомийлик яъни саховатпешалик ёрдамлари ҳам кўрсатилди.

3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланади. Бу эса ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ - ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ

Мамлакатимизда аҳоли бандлиги сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири аёллар бандлигини таъминлашдир. Чунки, аёлларнинг ижтимоий-психологик жиҳатдан барқарорлиги албатта, уларнинг бандлиги орқали таъминланади.

МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Сулаймон қалъа” маҳалла биноси маҳаллада истиқомат қилувчи 850 та оилага хизмат қилади.Бугун бинонинг очилиш маросимида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар иштирок этиб, маҳалла фаоллари билан биргаликда алвон лентани қириқиб, маҳалла биноси фойдаланишга топширилиб, мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятига қаратилаётган эътибор ва туманимизда бугунги кунда барча маҳаллар ўз биносига эга бўлаётганлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.