3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланади. Бу эса ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган   кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

 

Ҳазорасп туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан Ҳазорасп туман ҳокимлиги,  Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлими ва тиббиёт бирлашмаси, саховатпеша тадбиркорлар  ҳамкорлигида оммавий-маданий ва ҳайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов сўзга чиқиб, мамлатимизда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, хусусан, ногиронларни ижтимоий муҳофазаси борасида республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва серқирра чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб, тадбир иштирокчиларига соғлик ва омонлик тилади.

Шундан сўнг ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 8 тасига ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, 8 та ҳасса ва 1 та қўлтиқтаёқ ва 14 нафар чин етимларга бошдан оёқ кийим-кечак ва бошқа турли эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.