ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Ҳазорасп туманидаги 1-сектор ҳудуди ҳисобланган Ғ.Ғулом маҳалласида бугун туман ҳокими Ўктам Машариповнинг маҳалла аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Учрашув аввалида туман ҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан туман секторларида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Жумладан, нафақа пулининг ўз вақтида етказилиши, таълим кредити, газ таъминотидаги муаммолар, иш билан бандлик каби масалалар кўтарилди.
Бу муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Учрашув якунида туманимиз раҳбари мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, бу иш билан шуғулланишга доир шунингдек, қишлоқда паррандачилик, тикувчилик, қуёнчилик , иссиқхоналар қуриб иш билан банд бўлиш ва ишсизларнинг ҳам бандлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар берди ва келгусида амалга оширилиши кўзда тутилаётган режалар тўғрисида таништириб ўтди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.