МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Сулаймон қалъа” маҳалла биноси маҳаллада истиқомат қилувчи 850 та оилага хизмат қилади.
Бугун бинонинг очилиш маросимида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар иштирок этиб, маҳалла фаоллари билан биргаликда алвон лентани қириқиб, маҳалла биноси фойдаланишга топширилиб, мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятига қаратилаётган эътибор ва туманимизда бугунги кунда барча маҳаллар ўз биносига эга бўлаётганлиги тўғрисида гапириб ўтдилар.
Тантанали тадбирда дуога қўл очган қарияларимиз тинч-осуда кунимизга шукроналар айтиб, аҳолига яратилаётган шароитлар учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Маълумот ўрнида, “Сулаймон қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси тадбиркор Камолбек Сўпиев томонидан ДХШ асосида барпо этилиб, қурилиш ишларига 300 миллиондан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.