ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР УЛУҒЛИК САРИ БОШЛАЙДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Меҳр-мурувват, эзгулик, одамийлик ва оқибат каби ҳислатлар ўзбек халқининг томири, қон-қонида жўш урадиган фазилатлардан ҳисобланади. Ана шундай фазилатлар орамиздаги инсонларда борлиги туфайли ҳам бу дунёда қуёш тафти ҳароратли, ҳаёт мазмунли ва турмушимиз чиройлидир.
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Карвак” маҳалласида яшовчи кўнгли ўксик, ногирон, кекса нуронийларимиз 82 ёшли Рўзмат ота Содиқов ва 70 ёшли Йўлдош ота Қўчқаровларнинг ҳолидан хабар олиб, йўқлаб бордилар.

Туман ҳокими фуқаролар хонадонида бўлар экан, улар билан самимий суҳбатлашиб, сўзларини тинглаб, дуоларини олиб, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик ва яқинлашиб келаётган Янги йил байрамлари билан қутлаб, турли озиқ-овқат, ширинлик маҳсулотларини ва Йўлдош отага ногиронлик аравачасини, Рўзмат отага эса ҳасса ҳамда эшитиш мосламасини туҳфа этдилар.

Дарақиқат, байрам кунлари арафасида кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Чунки, дунёда меҳрнинг, қадриятнинг умри боқийдир ва қаердаки, меҳр-оқибат, қадр-қиммат мавжуд экан, шу ерда бахтиёрлик, фаровонлик ҳукм сураверади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлигик Ахборот хизмати.