АЁЛЛАР БАНДЛИГИ - ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мамлакатимизда аҳоли бандлиги сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири аёллар бандлигини таъминлашдир. Чунки, аёлларнинг ижтимоий-психологик жиҳатдан барқарорлиги албатта, уларнинг бандлиги орқали таъминланади.

Ҳазорасп туманида ҳам бу борада туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, аёлларни муносиб иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорликка йўналтириб, қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳазорасп туманидаги “Шовот” ва “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини биноларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жиҳозланиб, аёлларни касбга ўқитиш масканлари ўз иш фоалиятини бошлади.

Бу касбга ўқитиш масканларининг ҳар бирида 15 нафардан жами 30 нафар хотин-қизлар тикувчилик йўналишлари бўйича ўқитилмоқда. Тикувчилик сир-синоатларини ўрганган аёлларнинг келгусида бандлиги таъминланади ва ўз тадбиркорликларини ҳам йўлга қўйишлари мумкин бўлади.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ушбу аёлларни касбга ўқитиш масканларида бўлиб, яратилган шароитлар ва ўқув курсига қатнашаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, улар фикрини тинглади. Шунингдек, туман ҳокими ушбу ўқув масканларида янада қулайликлар яратиш ва бошқа маҳаллаларда ҳам аёлларни касбга ўқитиш масканларини ташкил этиш борасида тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Дарҳақиқат аёллар бандлиги оила фаровонлигидир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.