УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Бугун Ҳазорасп туманидаги " Шовот" маҳалласида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, туман прокурори Дилшод Мадиримов иштирок этиб, мамлакатимизда, шунингдек, туманимизда истиқлол йилларида, айниқса кейинги беш йилда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлари борасида гапириб ўтдилар.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб тумандаги “Ўзбекистон” маҳалласида ”Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. «Уч авлод учрашуви» тадбирида туман ҳокими Ў. Машрипов, сектор раҳбарлари, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари, узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриш учун таклиф этилди. Учрашув давомида туман маданият уйи хонандалари томонидан ватан, тинчлик, мустақилликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Тадбир барчага кўтаринки кайфият улашди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ФҲДЁ ҲАРАКАТЛАРИ ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир. Шу мақсадда бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ҳазорасп туманидаги "Юқори Шавот" маҳалласда "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. Тадбирга уч авлод вакллари шунингдек, қўшни тумандан меҳнат фахрийлари ва ёшлар таклиф этилди.
93 ёшни қаршилаган Жумагул момо Худошкурова ҳолидан хабар олинди
Ҳазорасп тумани ҳокими, томонидан маҳаллалар кесимида эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатиш, кексалар ҳолидан хабар олиш каби эзгулик ишлари бугун ҳам амалга оширилди. Хусусан, туман ҳокими Ў. Машарипов томонидан “Аталиқ” маҳалласида яшовчи 93 ёшни қаршилаган Жумагул момо Худошкурова ҳолидан хабар олинди ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Туман ҳокими Жумагул момо билан самимий суҳбатлашар экан, улар дуога қўл очиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини ва Президентимизнинг доимо соғ-омон бўлишини тилаб дуога қўл очди. Ҳолидан хабар олиб келган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов маҳаллалар кесимида кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашиб, фуқаролар мурожаатларини тингламоқда. “Мухомон” маҳалласида яшовчи Ф.Қурязов моддий ёрдам масаласида мурожаат қилди. Туман ҳокими фуқаро билан учрашди ва мурожаати юзасидан унга турли озиқ-овқат маҳсулотлари ва хонадон аъзоларига кийим-кечаклар етказилди. Шунингдек, “Шодуҳуррам” маҳалласида яшовчи Дурмомо Отамуратова ҳам ичимлик суви масаласида мурожаат қилди. Фуқаро мурожаати юзасидан тегишли мутасадди раҳбарга топшириқ берилди ва ижроси назоратга олинди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
#Пресс_тур
Бугун Ҳазорасп туманида туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида Пресс тур, Матбуот анжумани ва шунингдек, медия тур ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари журналист ва блогерлар иштирок этди. Иштирокчилар туманда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва жажжи ўғил-қизларимиз учун яратилаётган шароитлар билан танишдилар. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тўлақонли жавоблар олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар. Ҳазорасп туманида ташкил этилган Пресс тур ўз ниҳоясига етди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Матбуот анжумани
Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимлигида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман ҳокимлиги ўринбосарлари масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари иштирок қилди.