ПРЕСС ТУР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади, деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон демократик партиясининг X  съездидаги нутқида.

Дарҳақиқат, мактабларда келажагимиз бўлган ёшлар илм олади ва тарбияланади. Унинг қандай бўлиб вояга етиши нафақат ота-онанинг балки илм масканларида ўқувчиларга билим бераётган устозларга ҳам боғлиқдир.

Шу мақсадда бугун туман ҳокимининг матбуот котиби Жамила Усманова ташаббускорлигида тумандаги 21 ва 45-сонли мактабларига Пресс тур ташкил этилди.

Пресс тур давомида туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Гулнора Матмуратова, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Элмурод Ўктамов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Жасур Собиров ва туман ҳокимлигининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўлими бош мутахассиси Дилмурод Машарипов ва журналистлар иштирок этди.

Тадбир давомида тумандаги 21 ва 45-сонли мактабларда олиб борилаётган жараёнлар билан танишилди ва камчиликлар ўрганилди.

 

Ўрганишлар жараёнида ҳар иккала мактабнинг, янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи, ўқувчилар давомади, формаси, моддий техник таъминоти, дарсликлар билан таъминланиш ҳолати, кадрлар салоҳияти, чуқур таҳлил қилиниб, бу борада амалга оширилаётган ишлар салмоғини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар, Давлат тилига бўлган эътибор ва диний бағрикенглик масалалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи вакиллари ва тегишли ташкилот масъуллари ҳамкорлигида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида келишиб олинди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.