“БОҒУРОҒЛАР” МАҲАЛЛАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан тасдиқланган “Ҳазорасп туманида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар” ижроси юзасидан тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳи ташкил этилиб, тумандаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўказилиши йўлга қўйилди.
Тарғибот тадбирларида асосан тумандаги маҳаллаларда яшовчи “Аёллар”, “Темир” ва “Ёшлар” дафтарида турувчи хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш, хотин-қизлар ўртасида волейбол спорт мусобақасини ўтказиш, “Миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, кийиниш маданиятига риоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича туманда фаолият юритаётган отинойилар томонидан чиқишлар ташкил қилиш лозимлиги белгилаб берилди.
Ушбунинг ижроси юзасидан бугун “Боғуроғлар” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбири давомида маҳалладаги аёлларнинг 98 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шундан сўнг ёши улуғ момоларимиз томонидан тинч-осуда замонамизга шукрона қилиб яшаш ва бу кунлар қадрига етиш кераклиги, миллий урф-одатларимизга риоя қилиш, четдан кириб келаётган турли урфларни тарк этиш лозимлиги борасида фикрлари тингланиб, “Лачак” ўраш маросимини кўрсатиб беришди.
Айниқса, маҳалла аёллари иштирокида ўтказилган волейбол мусобақасида спортсевар аёлларимиз ўз маҳоратларини кўрсатдилар ва спорт соғлик гарови эканлигини таъкидладилар.
Қизиқарли ўтган баҳслардан сўнг мусобақада фаол қатнашган иштирокчилар туман ҳокими ёрдамчиси Гулнора Матмуротова томонидан совғалар билан тақдирланди.
Дарҳақиқат бундай тарғибот тадбирлари аёлларимизга қаратилаётган эътибор намунасидир, десак муболаға бўлмайди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.