“Энг фаол ва зукко” кўрик танлови ўтказилди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

 

 

 

 

 

Бугун тумандаги “Овшар” маҳалласида жойлашган 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Мустақилигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ташкилот тарбиячилари орасида “Энг фаол ва зукко” кўрик танлови ўтказилди.

 

Танловда қатнашган тарбиячи қизлар белгиланган уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

 

Ўзининг зукко ва чаққонлиги билан ажралиб турган Маржона Аминова 1-ўринни қўлга киритди ва фахрий ёрлиқ ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.

 

Бундан ташқари кўрик танлов иштирокчилари бўлган М.Йўлдошева, Н.Матёқубова, Ш.Хажиева ва Ж.Ражабовалар ҳам фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Шунингдек, ўзларининг рақс ва қўшиқлари билан қатнашган жажжи болажонларга ҳам туман ҳокимлиги томонидан совғалар тарқатилди.

 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Б. Собиров ва туман МТТ бўлими мудири вазифасини бажарувчиси М.Сапаева ташкилот директори К. Жуманазаровалар иштирок этди.  

 

 

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.