"Зукко қизлар" беллашуви
Бугун тумандаги 23-сонли умумтаълим мактабида 8 ва 9-синф ўқувчи қизлари ўртасида "Зукко қизлар" беллашуви бўлиб ўтди. Беллашувда қатнашган Мавлуда Ибрагимова, Мухайё Рузметова, Рухшона Олимжонова, Мадина Хажиева, Севинчой Рахимовалар каштачилик, зардўзлик санъатлари бўйича саволларга жавоб бериб, салат тайёрлаш, безаш, угра хамири кесиш маҳоратлари бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов шартлари хайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди ва тенгдошларидан ажралиб турган Мадина Хажиева ғолиб деб топилди. Ғолиб ва иштирокчи қизлар 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Хушнуд Машарипов томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МТТ ИШ БОШЛАДИ
Бугун Ҳазорасп туманидаги “Ширинқудуқ” маҳалласида якка тартибдаги тадбиркор Гулора Қўзиева томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз ишини бошлади. Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 50 нафар тарбияланувчи болажонларни ўз бағрига олди. Бу ерда улар учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 3 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Оилавий мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими ўринбосари Бекзод Собиров ва туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини бажарувчиси Манзура Сапаевалар иштирок этди ва яратилган шароитлар билан танишиб, жажжи болажонларга совғалар улашди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ҲАЗОРАСПДА ИЧКИ ИШЛАР ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бугун “Аталиқ” маҳалласида яшовчи Норимбой Отамуротов хонадонида бўлди ва фахрий ҳолидан хабар олди ва касб байрами билан қутлади. -Бугунги тинч-осуда замонамизга ҳавас қилса арзигулик ва ички ишлар ходимларига яратилаётган имконият ва шароитлар бу соҳага бўлган эътибор намунасидир. Қутлуғ айём арафасида туман ҳокимининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғаси билан хонадонимизга келиши эса кўнглимизни тоғдек кўтарди. Эл тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасидаги камтарона фаолиятимиз доимий эътиборда эканлигидан қувончдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизни байрам билан муборакбод қиламан, - дейди Норимбой Отамуротов. Суҳбат сўнгида, ушбу хонадоннинг фариштаси бўлиб ўтирган Норимбой аканинг онаси 93 ёшни қаршилаган Анажон момо Машарипова дуога қўл очиб, юртимиз тинчлигини, давлатимиз раҳбарининг соғ-омон бўлишини тилади ва кексаларнинг ҳолидан доимий хабар олаётган туман ҳокимига миннатдорчилик билдирди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ЁШЛАР ДАФТАРИ - ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ
Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш вазифаси белгиланиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилди.
Аҳоли муаммо ўрнига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар
Президентимизнинг «Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади», дея айтган сўзлари бугунги кунда ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, айниқса раҳбарлар учун ҳаёт қоидасига айланди.
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ!
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, бебаҳо маънавий бойлигимиз, таъбир жоиз бўлса – буюк қадриятимиздир! Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда улкан кашфиётлар, бадиий дурдона асарлар яратганлар.
Келажак - истиқболли ёшлар қўлида
Бугун тумандаги "Шовот" маҳалласидаги 8-сонли умумтаълим мактабида "Келажак - истиқболли ёшлар қўлида" мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ёрдамчиси Г.Матмуротова, "Шовот" маҳалласи фуқаролар йиғини раиси С.Ражабова ва Ж.Собировлар ёшлар билан учрашиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини айтиб ўтдилар. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Депутат халқ орасида
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Нигора Қутлимуратова бугун тумандаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашди ва мурожаатларини тинглади. Баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берди ва муддат талаб этадиган фуқаролар муаммоларини ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди ҳамда ижросини назоратга олди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.