ЭЪЗОЗДАГИ ШИФОКОР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими  Ўктам Машарипов бугун  “Минг отлиқ” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси,   шифокор 83 ёшни қаршилаган Шерипбой Бобожонов ҳолидан хабар олди ва дилдан суҳбатлашиб, тиббиёт ходимлари куни байрами билан қутлаб, байрам совғаларини топширди.
-Мен бугун жуда хурсанд бўлдим. Чунки, туман ҳокими уйимизга келиб, байрам билан шахсан ўзлари табрикладилар. Бу менинг узоқ йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган меҳнатларим самарасидир. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Шерипбой Бобожонов.
Албатта кексалар ҳолидан хабар олиш, уларни эъзозлаш, байрамлар арафасида совғалар улашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.