#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
Автор:
Сабрижамил
Бугун 10 ноябрь куни Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 208 нафар хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари Р.Махмудова, вилоят судининг раиси Б.Полвонов, вилоят маъмурий суди Ж.Султонова, тумани халқ қабулхона раиси С.Ходжамуротов, туман ИИБ бошлиғи Х.Машарипов , туман прокурори Д.Мадиримов, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубовлар фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлашдилар ва уларнинг муаммоларини тинглаб, 80 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.