«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ҲАЗОРАСПДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ҲАЗОРАСПДА 

 

 


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаш чоралари муҳокама этилиб, дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.

 Шу муносабат билан Ҳазорасп туманида кўчат экиш ишлари туман ҳокими раҳбарлигида давомий тарзда олиб борилмоқда.


Хусусан, туман маркази ва маҳаллаларида, мактабгача таълим ташкилотларида, идора-ташкилотларда, фермер хўжаликларида туманнинг барча ҳудудларида фуқаролар томонидан  Хоразм гужуми, гилос, арча, Сакура дарахти ва тут кўчатлари экилмоқда.

Хусусан, туманимизда айни пайтгача жами 4500 дан ортиқ кўчат навлари ўтқазилди.


Албатта, кўкаламзорлаштириш ишларига барча ҳазораспликлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом, “Юқори Шовот” ва "Шовот" маҳаллаларида туман ҳокими ташаббускорлигида бугун 420 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари ташкил этилди.

 


Унда маҳалла аҳолиси, фахрийлар ҳамда ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.   

  


Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.