Ҳоким қабули: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.Қабулда жами 42 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.

#МЕДИЯ_ТУР

Ҳазорасп туманидаги “Madina Аzizjon Mashali” оилавий корхонасига вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари иштирокида медия тур ташкил этилди.Медия тур давомида оилавий корхона фаолияти ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлар жараёнлари билан танишдилар. Корхонада бугунги кунда 50 нафар хотин-қизлар фаолият юритиб, мавсумий болалар кийими ишлаб чиқарилади.

22 миллион 800 минг сўмлик тикув машиналари ва асбоб-ускуналари ёшларга топширилди

Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.Хусусан, туман ҳокимига ўз тадбиркорлигини бошлаш, банд бўлиш истагида бўлган ёшлар мурожаати ижроси юзасидан бугун туман ёшлар жамғармаси маблағари ҳисобидан керакли асбоблар олиб берилди.

“Соғлом ва баркамол оила” шиори остида  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун туман ҳокимлиги, ички ишлар, туризм ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимлари томонидан “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида Ҳазорасп тумандаги 1-сонли ихтисослашган мактаб интернатида ”Энг яхши маънавий етук оила” тадбири ўтказилди.

ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ

“Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи 1956 йилда туғилган Зуҳра Матчанова ногиронлик аравачаси ва моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижроси юзасидан бугун туман ҳокими Ў.Машарипов фуқаро хонадонига борди. Зуҳра Матчановага ногиронлик аравачаси ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Туман ҳокими фуқаро билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади. У фарзанди Хушнуд Машариповнинг буйрак етишмовчилиги билан касалланганлигини ва уни даволатишда амалий ёрдам сўради. -Мен туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мурожаатим тезкорликда ижобий ҳал бўлди. Ўғлимнинг даволанишига ҳам ёрдам беришларини айтдилар. Илоҳим соғ бўлсинлар,-дейди Зуҳра Матчанова. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ФОРУМИ-2021

Ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилиш мақсадида мамалакатимизда 18 декабрдан 25 декабрга қадар йилнинг энг қайноқ ва унутилмас воқелиги — «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» ўтказилмоқда.

Туман ҳокими табриги

Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичнинг Қишлоқ ҳўжалиги ходимларига байрам табриги.

"Бор мехримиз шу Ватан учун" шиори остида тиббий кўрик ўтказилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб моҳияти муқаддас она Ватанимиз равнақи, фуқароларимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Жумладан, бугунги кунда тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, аҳолига ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий маданияти, саводхонлигини оширишни юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.