Айни дамда ўқув-семинари давом этмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди ва маҳаллага янги тизим — “ҳоким ёрдамчилари” кириб келади.

Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ҳазорасп туманидаги 44 та маҳаллага энг муносиб номзодлар суҳбат асосида танлаб олиниб, айни дамда тумандаги Ёшлар маркази биносида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, суҳбатлашди ва ўқув жараёнлари билан танишиб, ҳоким ёрдамчилари билими, тажрибаси, ташаббускор, мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлиши лозимлиги ҳамда уларнинг келгусидаги вазифалари борасида гапириб ўтди.

Айни дамда ўқув-семинари давом этмоқда.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати