МТТ қурилиши учун тамал тоши қўйилди
Автор:
Сабрижамил
Бугун Ҳазорасп туманидаги “Бешта” маҳалласи ҳудудида жойлашган майдонда давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Келгусида ушбу мактабгача таълим ташкилотида 100 нафар жажжи ўғил-қизларимиз тарбияланиб, кўплаб аёллар бандлиги таъминланади.
Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотининг тамал тоши қўйиш маросимида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов, туман имоми Ўктам Жуманиёзов, нуронийлар ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.