Президент табрикномаси, 800 минг сўм пул ва озиқ- овқат маҳсулотлари топширилди
Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ўктам Машарипов ва вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаевлар иштирокида "Темир дафтар"даги оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларига янги йил байрами муносабати билан Президент табрикномаси, 800 минг сўм пул ва озиқ- овқат маҳсулотлари топширилди.
СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
“Қовунчи” маҳалласида туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва туманда фаолият юритаётган саховатпеша тадбиркорлар томонидан боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйи ўтказиб берилди.
Farzandlikka olishni FHDYO bo`limida rasmiylashtirish
Farzandlikka olishni rasmiylashtirish, Fuqarolik holati dalolatnomalarni yozish bo`limida O`zbekiston Respublikasi Vazirlar mahkamasining 2016 yil 14 noyabrdagi 387-son qaroriga asosan “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalari”ning 3-bob 63,64,65,66,67,68,69,70,71-bandlarida qayd etilganidek , sudning farzandlikka olish to`g`risidagi hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab o`n kun ichida FHDYO organi farzandlikka olingan bolaning tug`ilishi qayd etilgan dalolatnoma yozuviga zarur o`zgartirishlar kiritishi lozim.
ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ
Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида туман маҳаллаларида ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда. Ушбу эзгулик тадбирлари барчага намуна бўлмоқда. Шу боисдан бугунги кунда бундай тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда амалга оширилмоқда.
Бекчон ота Матназаров ҳолидан хабар олинди
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун подпольковник Б.Мискинов ҳамда ҳарбийлар иштирокида “Шовот” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекчон ота Матназаров хонадонида бўлдилар ҳамда байрам совғаларини топширдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
МТТ қурилиши учун тамал тоши қўйилди
Бугун Ҳазорасп туманидаги “Бешта” маҳалласи ҳудудида жойлашган майдонда давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Келгусида ушбу мактабгача таълим ташкилотида 100 нафар жажжи ўғил-қизларимиз тарбияланиб, кўплаб аёллар бандлиги таъминланади. Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотининг тамал тоши қўйиш маросимида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов, туман имоми Ўктам Жуманиёзов, нуронийлар ва тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Айни дамда ўқув-семинари давом этмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди ва маҳаллага янги тизим — “ҳоким ёрдамчилари” кириб келади.
Ҳазораспда Янги йил шукуҳи
Ҳазорасп туманида Янги йил шукуҳи. Байрамона безалган "Ёшлар" истироҳат боғи барчага хуш кайфият улашмоқда. Бугун ҳам Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Ёшлар” истироҳат боғида бўлди ва барчани байрам билан қутлаб, болажонларга совғалар улашилди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.