
Кўз нуридан айрилиб ҳам башарият хотирасида ўчмас из қолдира олган шундай инсонлар борки, уларнинг амалга оширган ишлари, ҳаёт йўллари ҳаммага ўрнак бўла олади.
Хусусан, антик дунёнинг энг машҳур достонлари «Илиада» ва «Одиссея» муаллифи бўлган Гомер, дунёда кўзи ожизларнинг расмий ёзувини яратган Луи Брайль, санъаткор Андреа Бочелли, журналист Жозеф, Буюк Британия ички ишлар вазири бўлган Тони Блэрлар шулар жумласидандир.
Демакки, бирор мақсадга эришиш учун доимо олға бориш ва истак сари интилиш лозим.

Биз сўз юритмоқчи бўлган Руслан Раҳимов ҳам туғма кўзи ожиз бўлишига қарамасдан доимо ҳаракатда. Изланишдан, билим олишдан чарчамайди.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва "Зеҳнли" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Сардорбек Шуҳратовлар фуқаро ҳолидан хабар олиб, Руслан Раҳимов билан суҳбатлашдилар.


У ўзи ҳақида у шундай деди:
-Мен 2000 йил Хива туманидаги 121-сонли махсус кўзи ожизлар мактаб интернатида таълим олганман. Мактабни тугатиб, 2013 йил Тошкент шаҳридаги Низомий номидаги педагогига университетига ўқишга кириб, 4-курсдан Алишер Навоий номидаги она тили ва адабиёти йўналишини тугатадим. 2017 йилдан 36-сонли умумтаълим мактабига ишга кирдим. Ҳозирда ёшларга билим бериб келмоқдаман. Кампьютер соҳасида ўзимнинг кундалик ҳаётимда керакли бўладиган барча кампьютерда қилинадиган ишларни амалга оширмоқдаман. Болалигимдан радиога қизиққаним учун ўқиб юрган кезларимда ҳам устозлардан кўп суҳбатлар ва маслаҳатлар олиб келганман. Республика ва вилоят телерадио каналларида чиқишлар қилганман. 2021 йил 23 август санасидан “Tong FM” радиосини очишга мувофиқ бўлдим ва ҳозирда фаолиятимни олиб бормоқдаман.

Дарҳақиқат, ишончнинг асосий бўғини бу мақсаддир. Ҳеч бир инсон мақсадсиз яшай олмайди. Мақсади аниқ бўлмаган одам эса онг остининг англанмаган ҳақиқатлари билан яшайди.

Лавҳамиз қаҳрамони ҳам ўзига бўлган ишончи туфайли жамиятда ўз ўрнини топди. Ҳаётда ўзини янада бахтли ҳис қилишда, омад кулиб боқишда ва кўпчилик ҳурматига сазовор бўлишида ҳаракатдан, изланишдан тўхтамади ва ўз мақсадига эришди.
Жамила УСМАНОВА,
Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.