ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ
Ҳазорасп туманида эзгулик тадбирлари давом этмоқда. Хусусан туман ҳокимлигига электр юритмали ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган, ногиронлиги бўлган 7 нафар фуқаролар таклиф этилди.
Уларга электр юритмали ногиронлик аравачаси туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанижон Саттаров иштирокида берилди.
Фуқаролар кўрсатилаётган ёрдам учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Дарҳақиқат, кўнгли ўксик инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларга ҳамдард бўлиш, бугунги кунда туман раҳбари бошчилигида барчанинг шиорига айланмоқда. Чунки, бундай инсоний фазилатлар одамларнинг бир-бирига яхшилик қилишга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик ҳислатларининг шаклланишига туртки бўлмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.