ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИБ ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда

 

Президентимиз "Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади", дея таъкидлаб ўтган эдилар.

 Ҳазорасп туманида  одамларни тадбиркорликка ўргатиш, ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Натижада эса маҳаллаларда тадбиркорлар сони ошиб, янги ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини бошламоқда.

Шунингдек, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашиши орқали уларнинг муаммолари ўз ечимини топиб, тадбиркорлик кенгаймоқда.

“Саноат” маҳалласида ўз фаолиятини бошлаган  “Shamaks Textile Export” тикувчилик цехи ҳам бунга бир мисолдир.

Ушбу тикувчилик цехи асосан пайпоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, корхонада бугунги кунда Хитойдан келтирилган ускуналар орқали турли кўринишдаги пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 40 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Туман ҳокими корхона раҳбари  Дилшодбек Кенжаев билан суҳбатлашар экан, корхона фаолиятини янада кенгайтириш борасида ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Албатта, бугун Ҳазорасп туманида тадбиркорлар қўллаб-қувватланиши орқали янги иш ўринлари очилиб, ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда. 

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.