Ҳоким совғаси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Давлатимиз раҳбарининг бевосита тавсияси ва ташаббуси натижасида айни вақтда республикамизнинг қатор маҳаллаларида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди.

Улар жорий йилнинг 1 январь санасидан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўз фаолиятларини бошладилар. Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг фаолият олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, бугун тумани ҳокимлигида Молия вазирлигидан Ҳазорасп туманига бириктирилган Республика вакили Дилшод Рўзметов ва Ҳазорасп тумани Маҳаллабай ишлиш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Тохиржон Курязовлар иштирокида ҳоким ёрдамчиларига “Ноутбук”лар топширилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.