ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” олдидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун “Аталиқ” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Гулнора Матёқубова ҳолидан хабар олди ва унга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Туман ҳокими Гулноранинг онаси Фотима Султонова билан суҳбатлашар экан уларнинг дардига қулоқ тутди ва мурожаатларини тинглади. Албатта, кўнгли ярим инсонларнинг кўнглини кўтариш мушкул иш эмас. Инсонга бахтли лаҳзаларни ҳадя этиш учун баъзида ширин сўзнинг, кўнгил сўрашнинг ўзи етади. Бир чимдим табассум, бир оғиз ширин сўз инсоннинг нафақат кўнглини кўтаради, балки унинг қалбида ҳаётдан розилик туйғусини уйғотади. Туман ҳокими билан мулоқотдан кўнгли тоғдай юксалган ушбу оила аъзолари кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини айтишди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Эзгулик тадбирлари
Ҳазорасп туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланмоқда.
САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК
“Янгиобод” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлари Ашша Собирова “Аёллар дафтари”да ва Осиё Собирова “Темир дафтари”да туради. Бу опа-сингилларнинг ҳар бирининг биттадан фарзандлари бор. Ҳеч бири ишламайди, фақат ногиронлик нафақасини олишади. Уларнинг уйлари туман ҳокими ташаббускорлигида маҳалла аҳли ва ҳомийлар томонидан таъмирлаб берилди. Шунингдек, ушбу оилага доимий тарзда ёрдам кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинади.
ЭЗГУЛИК ТАДБИРЛАРИ
Ўзларининг ҳомийлик ёрдамлари билан кўнгли ўксик қалбларга кўмакдош бўлиш каби саховат тадбирлари Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида доимий тарзда амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бугун ҳам туман ҳокимининг эзгу ишлари давомийлиги сифатида 1-сектор ҳудудида “Янгибозор” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган 3 та оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Уларга гўшт, турли озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва мурожаати тингланди. -Мен 45 йилдан буён касалман. Бирорта ҳоким ҳолимдан хабар олмаганда. Сизга минг раҳмат ҳоким бува. Илоҳим соғ бўлинг. Илтимосим менга тиббий ёрдам керак. Дори-дармон олиш масаласида муаммоларга учраяпман. Моддий ёрдам беринг, -дейди маҳаллада яшовчи Омонгул Маткаримова. Фуқаро мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Унинг соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда ёрдам кўрсатилди. Албатта, меҳр-оқибат, самимийлик ва эзгулик каби инсоний фазилатлар бугунги кунда туманимизда ҳар биримизнинг кундалик ишларимиз, ниятларимиз, саъй-ҳаракатларимиз билан уйғунлашмоқда. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
АЛЛОҲ МЕНГА НОГИРОН ФАРЗАНД БЕРГАН БЎЛСА-ДА ШУКР ҚИЛАМАН,- ДЕЙДИ ОНА
Гулчеҳра Ибодуллаева “Наврўз” маҳалласида яшайди. Гулчеҳра опанинг 5 нафар фанзанди бор. Ўғиллари уйланиб, бир нафар қизи турмушга чиққан. 1976 йилда туғилган қизи Ирода Сапаева эса ногирон бўлиб туғилган. Қизининг соғлиги учун, унинг ҳаракатларини кўпайтириш, соғлом кўриш истагида тинмасдан курашиб келган онахон бугун кўзларида ёш. Аммо, Гулчеҳра она қизи Ироданинг имконияти чекланган бўлсада тириклиги учун Аллоҳга шукроналар қилиб яшамоқда. Она қизининг ўзини бахтли сезиши учун доимий ҳаракат қилади.
МАКТАБЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ
Бугунги кунда эртамиз эгаларининг истеъдодини юзага чиқариш, уларни пухта билим олишларини таъминлаш мақсадида таълим тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда қишлоқ мактаблари фаолиятини ҳам модернизациялаштириш, таълим даргоҳларини замонавий қиёфада қайта таъмирлашдан тортиб, улар моддий-техник имкониятларини мустаҳкамлаш, талаб ва эҳтиёжга яраша зарур дарслик ва китоб фондини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ЭЗГУЛИК ТАДБИРЛАРИ
Кексалар ҳолидан хабар олиш туманимизда анъанага айланган. Хусусан, туман ҳокими бошчилигида амалга оширилаётган бу анъана кўпчилик ёшларга ибрат намунаси бўлмоқда. Айниқса, байрам кунлари бундай ҳайрли тадбирлар узлуксиз давом этади. Жумладан, бугун туман ҳокими эзгу ишлари давоми сифатида 1-сектор ҳудудида яшовчи 80 ёшни қаршилаган Амина момо Оллаберганова хонадонида бўлди. Онахон билан самимий суҳбатлашиб, муборак байрам билан қутлади ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. -Шу тинч-осуда кунимизга минг бора шукроналар айтаман. Илоҳим Президентимиз омон бўлсинлар. Ҳолимдан хабар олган ҳоким болам ҳам соғ бўлсин, дея дуога қўл очди Амина момо Оллаберганова. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК,
Адолат Отажонова “Аёллар дафтари”да туради. Икки нафар қизи бор. Турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони. Ёрдамга муҳтож ушбу оилага туман ҳокими, маҳалла ва ҳомий тадбиркорлар томонидан доимий тарзда ёрдам кўрсатилиб келинади. Бугун ҳам Адолат Отажоновага туман ҳокими томонидан Хайит байрами муносабати билан гилам совға қилинди. -Мен яхши инсонлар кўплигидан жуда хурсандман. Чунки, ночор аҳволга тушиб қолгандик. Уйимизни таъмирлаб бердилар, гилам совға қилдилар. Ҳамиша озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқдалар. Бунинг учун мен аввало Президентимизга миннатдорчилик билдираман. Чунки, мамлакатимизда ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаяпти. Убу ишлар бошида турган туман ҳокимига ҳам ўз раҳматимни айтаман,-дейди Адолат Отажонова. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.