Эзгулик тадбирлари
Ҳазорасп туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан 1-сектор ҳудудидаги, “Карвак“ маҳалласида яшовчи 1965 йилда туғилган, “Аёллар дафтари”да турувчи Анабиби Саидабдуллаева ҳолидан хабар олди ва ҳомийлик ёрдами, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Фуқаро мурожаатини тинглаган туман ҳокими Анабиби Саидабдуллаевага албатта мурожаати ижобий ҳал этилиши ва ногиронлик аравачаси етказилишини айтди.
- Бугун туман ҳокими хонадонимизга келдилар. Муаммоларим борасида сўрадилар ва эшитгач ижобий ҳал этилишини айтдилар. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Илоҳим соғ-омон бўлсинлар, -дейди Анабиби Саидабдуллаева.
Дарҳақиқат, беморлар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан биридир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.