МАКТАБЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ
ва таъмирлаш ишларига эътибор кучайтирилмоқда
Бугунги кунда эртамиз эгаларининг истеъдодини юзага чиқариш, уларни пухта билим олишларини таъминлаш мақсадида таълим тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда қишлоқ мактаблари фаолиятини ҳам модернизациялаштириш, таълим даргоҳларини замонавий қиёфада қайта таъмирлашдан тортиб, улар моддий-техник имкониятларини мустаҳкамлаш, талаб ва эҳтиёжга яраша зарур дарслик ва китоб фондини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимининг тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, мутасадди ташкилот раҳбалари билан биргаликда янги ўқув йилига қадар таъмирлаш ишларининг олиб борилиши билан танишишиши ҳам айнан шу мақсадга қаратилган.
Хусусан, 17, 23, 39, 34-сонли мактабларда ўтказилган ўрганиш жараёнида туман ҳокими томонидан мактабларнинг ички ва ташқи ёритиш чироқларини алмаштириш, спорт машғулотлари зали, ўқув устахонасида таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳудудни ободонлаштириш лозимлиги таъкидланиб, бу ердаги нуқсон ва камчиликлар ечими муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазкур таълим масканларида ўқув бинолари фасад қисмини рисоладагидек таъмирлаш, бўяш, сингари жиҳатларга эътибор қаратилиб, масъуллар таълим даргоҳлари раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.