САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК

“Янгиобод” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлари Ашша Собирова “Аёллар дафтари”да ва Осиё Собирова “Темир дафтари”да туради. Бу опа-сингилларнинг ҳар бирининг биттадан фарзандлари бор. Ҳеч бири ишламайди, фақат ногиронлик нафақасини олишади. Уларнинг уйлари туман ҳокими ташаббускорлигида маҳалла аҳли ва ҳомийлар томонидан таъмирлаб берилди.

Шунингдек, ушбу оилага доимий тарзда ёрдам кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинади.

Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов опа-сингиллар Ашша ва Осиё Собировалар хонадонида бўлди. Улар билан суҳбатлашгач, мурожаатларини тинглади.

-Менинг қизим Мафтуна тикувчиликка қизиқади. Лекин, менинг тикув машинаси олишга қурбим етмайди. Агар тикув машинасини олсак, уйда ўтириб ўз тикувчилик фаолиятимизни йўлга қўярдик. Оиламизга даромад келтирардик,-деди Ашша Собирова.

Туман ҳокими фуқаро мурожаатини тинглагач, албатта ижобий ҳал қилиб, тикув машинаси етказишни айтди. Шунингдек, фуқароларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

-Биз туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб келадилар. Соғ-омон бўлсинлар,-дейди Осиё Собирова.

Албатта, савоб ишни ҳар биримиз ҳар кун қилишимиз лозим.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.