АЛЛОҲ МЕНГА НОГИРОН ФАРЗАНД БЕРГАН БЎЛСА-ДА ШУКР ҚИЛАМАН,- ДЕЙДИ ОНА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 АЛЛОҲ МЕНГА НОГИРОН ФАРЗАНД БЕРГАН БЎЛСА-ДА ШУКР ҚИЛАМАН,- ДЕЙДИ ОНА

 

 


Гулчеҳра Ибодуллаева “Наврўз” маҳалласида яшайди. Гулчеҳра опанинг 5 нафар фанзанди бор. Ўғиллари уйланиб, бир нафар қизи турмушга чиққан. 1976 йилда туғилган қизи Ирода Сапаева эса ногирон бўлиб туғилган. Қизининг соғлиги учун, унинг ҳаракатларини кўпайтириш, соғлом кўриш истагида тинмасдан курашиб келган. Гулчеҳра она қизи Ироданинг имконияти чекланган бўлсада тириклиги учун  Аллоҳга шукроналар қилиб яшамоқда. 

Туғилганиданоқ ногиронлигини билган баъзи оналар боласини ташлаб кетганларни эшитганмиз, лекин Гулчеҳра Ибодуллаева фарзандидан воз кечмади. Мана 45 йилдирки қизи Иродани бағрига босиб, ардоқлайди.

Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов маҳалла бўйлаб хонадонма-хонадон, кўчама-кўча юриб, аҳоли билан мулоқотлар қилиб, мурожаатларни тинглаш чоғида ушбу хонадонда бўлди.


Гулчеҳра опа билан самимий суҳбатлашиб, муаммоларига қулоқ тутди. Мурожаати юзасидан уларга турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

-Одамларнинг ачиниш билан қараганини ёки бошқача қараш қилганини кўп сезаман. Лекин уларни ҳам тушунишга ҳаракат қиламан, қизим бошқалардан фарқ қилади. Аммо, мен бундан уялмайман. Мана бугун туман ҳокими ҳам уйимизга келдилар. Суҳбатлашдилар. Бизга моддий ёрдам кўрсатдилар. Бунинг учун ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Гулчеҳра опа Ибодуллаева.


Дарҳақиқат, ҳаёт мураккаб. Имконияти чекланган фарзандлари бўлган ота-оналарга аввало, сабр тилаймиз. Сабр қийинчиликлар учун эмас, балки боласининг кўнглини топиш, унинг кўнглини кўтариш учун керак бўлади.  

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.