ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг аҳоли билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланди.Мурожаатлар аксарияти кредит, моддий ёрдам, фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш ва бошқа масалалар бўйича бўлди.Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.Қабулда идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
САЙЁР ҚАБУЛДАфуқаролар мурожаат эмас миннатдорчилик билдирдилар
Бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбарлар борки, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият юритмоқдалар.
Туман ҳокими томонидан тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида бўлди ва кўчама-кўча юриб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, ушбу маҳаллада қад ростлаётган “Янгибозорча Шоҳруҳ Суҳроб” МЧЖда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, тадбиркор Руслан Содиқов билан суҳбатлашди ва мурожаатини тинглади.
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли билан мулоқотда бўлиш, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларидан аҳоли мамнун бўлмоқда.
БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШ энг савоб амалларидан бири ҳисобланади
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланиши давом этмоқда.
Ҳоким қабули: МУАММО ВА ЕЧИМ
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш инсон манфатларини таъминлашнинг муҳим омилидир”, деган эдилар.Шу мақсадда туманда туман ҳокими раҳбарлигида фаолият олиб бораётган ҳар бир соҳа раҳбарлари фуқаролар мурожаатини тинглаб, унга ечим топиш борасида фаолият олиб боришмоқда.
МУАММОЛАР ТИНГЛАНДИ ВА ИЖРОСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
Бугун 24 февраль куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда 57 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ОРЗИГУЛ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ ва тикув машинаси етказилди
Ҳазорасп туманидаги “Шоду ҳуррам” маҳалласида яшовчи «темир дафтар»га киритилган Орзигул Эгамбердиева жорий йилнинг 10 февраль куни туман ҳокими қабулида бўлиб, тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Орзигул Эгамбердиеванинг хонадонида бўлиб, фуқарога тикув машинаси етказилди.