ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 14 июль куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, қабулда 39 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.
ҚАБУЛ ДАВОМИДА:
Даволаниш масаласида – 4 та
Бола пули масаласида - 2 та
Ер масаласи бўйича - 5 та
Кредит масаласида – 4 та
Уй-жой масаласида – 3 та
Ноқонуний қурилиш масаласида – 3 та
Моддий ёрдам масаласида - 9 та
ва бошқа масалалар юзасидан 9 та мурожаатлар тингланди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 9:30 да бўлиб ўтади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.