САЙЁР ҚАБУЛДАфуқаролар мурожаат эмас миннатдорчилик билдирдилар


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

фуқаролар мурожаат эмас миннатдорчилик билдирдилар

 

Бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбарлар борки, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият юритмоқдалар.

 Жумладан, Ҳазорасп тумани ҳокими Ў. Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Карвак”  маҳаллаларида бўлди. У ерда фукаролар билан учрашиб ўз сайёр қабулини ўтказди. Қабул жараёнида мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича барча ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Ўтказилган қабул давомида жами 35 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. Аммо, учрашув пайтида шуниси қувонарли бўлдики, фуқароларимиздан қандай мурожаатлари борлиги сўралганда улар аксинча мурожаатларимиз йўқ, ҳаммаси жуда чиройли бўлаётир, олдинги мурожаатларимиз барчаси бажарилди, йўллар таъмирланди, газ, электр энергияси бор. Бунинг учун аввало Президентимизга қолаверса, туман ҳокими Ў. Машариповга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз деган жавоблар берилди.  

Дарҳақиқат, бугун барчамизнинг асосий вазифамиз халққа хизмат қилиш, уларни рози қилишдир. Ва бу мана шундай ўз самарасини бермоқда.

Чунки, бугун одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга бўлган ишончи ортмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.