САЙЁР ҚАБУЛ
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини англаган ҳолда, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбарлар борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлиш ва муаммоларини ўрганиб, ёрдам кўрсатиш мақсадида мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланиб, сайёр қабул ва турли учрашувлар ўтказмоқдалар.
МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ
Халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаш, ўрганиш ва муаммо ечимини топиш бугунги кунда барчанинг масъулиятли бурчига айланди, десак муболаға бўлмайди. Туман ҳокими қабулига келиб, фарзандини уйлантирш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро Ўғилжон момо Раҳимова хонадонига бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов бориб, момо билан учрашди.
ҚУНДУЗХОННИНГ МУРОЖААТИ ҲАЛ БЎЛДИ
“Темирчи маскани” маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони, эндигина 10 ёшни қаршилаган Қундузхон Тўраберганова жуда зеҳнли, ақлли ва иқтидорли қиз. У ёш бўлсада тиришқоқ ва фикрлаш доираси кенг. Расм чизишга қизиқади. Келгусида рассом бўлишни ният қилган.
Сайёр қабул
Бугун 1-сектор ҳудудидаги 8-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.Сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов фуқаролар мурожаатини тинглади.
ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.Қабулда фуқаролар моддий ёрдам, уй-жой кадастри, газ таъминоти, бола пули, даволаниш, иш билан бандлик масалалари бўйича мурожаат қилдилар.
Сайёр қабул
Бугун 1-сектор ҳудудидаги 46-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида фуқаролар бола пули, моддий ёрдам, ун, йўл ва иш масалаларида ёрдам сўрадилар.
Ҳоким қабули
Давлатимиз раҳбари «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, дея таъкдлаган эдилар. Дарҳақиқат давлат органлари бугунги кунда шахсий қабулларини ўтказиб, фуқароларни қабул қилиш орқали муаммоларни ижобий ҳал қилмоқдалар. Бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳам тасдиқланган режа-жадвалига асосан ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг 42 та мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 17 таси жойида ижобий ҳал қилинди. 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 5 таси рад этилди ва муддат талаб этадиган 9 масала ўрганиб ҳал қилиниши белгиланди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати шахсан туман ҳокимининг назоратидадар.
САЙЁР ҚАБУЛ
Бугун 1-сектор ҳудудидаги 41-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.