Сайёр қабул


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун 1-сектор ҳудудидаги 8-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов  фуқаролар мурожаатини тинглади.

Қабул давомида  фуқаролар бола пули, моддий ёрдам ва иш масалалари борасида мурожаат қилдилар.  

Мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Шовот” маҳалласида ташкил этилган тикувчилик курсларини тугатган 15 нафар “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридаги  хотин-қизларга туман ҳокими томонидан Сертификатлар топширилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.