МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаш, ўрганиш ва муаммо ечимини топиш бугунги кунда барчанинг масъулиятли бурчига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Туман ҳокими қабулига келиб, фарзандини уйлантирш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган  фуқаро Ўғилжон момо Раҳимова хонадонига бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов бориб, момо билан учрашди.

Ўғлини уйлантириш тараддудида бўлган Ўғилжон момо 25 килограммлик 1 қоп ун, турли озиқ овқат ва ёғ маҳсулотлари ҳамда пул маблағлари тўёна сифатида топширилди.

Кўзларида қувонч ёшлари билан Ўғилжон момо туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.