ҚУНДУЗХОННИНГ МУРОЖААТИ ҲАЛ БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

дейди жажжи Қундузхон Тўраберганова

“Темирчи маскани” маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони, эндигина 10 ёшни қаршилаган Қундузхон Тўраберганова жуда зеҳнли, ақлли ва иқтидорли қиз. У ёш бўлсада тиришқоқ ва фикрлаш доираси кенг. Расм чизишга қизиқади. Келгусида рассом бўлишни ният қилган.

Бугун туман ҳокими Ўктам Машарпов Қундузхон мурожаати юзасидан хонадонида бўлди. Қизалоқ билан суҳбатлашиб, турли совғалар, ширинликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга ногиронлик аравачаси етказилди.

-Мен доимий тарзда туман ҳокимлигининг ютуб ижтимоий тармоғидаги “Hazorasp 24” информацион дастурини кузатиб бораман. Ҳоким отам ҳамиша ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар оладилар. Дастурни томоша қилиб бўлгач видео остига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилдим. Бугун ҳоким отам мен учун зарур бўлган ногиронлик аравачасини етказдилар. Янги уйимизга таклиф қилганимда тўёна сифатида гилам ҳам совға қилган эдилар. Илоҳим соғ бўлсинлар,-дейди жажжи Қундузхон Тўраберганова.

 

Суҳбат давомида Қундузхоннинг якка тартибда уйда ўқиши учун стол, стул ва доска зарурлиги аниқланиб, туман ҳокими ташаббускорлигида унга керакли жиҳозлар етказилди.

Бунинг учун Қундузхонининг оила-аъзолари дуога қўл очиб, Президентимизга, туман ҳокимига узоқ умр тилаб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.