Сайёр қабул


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун 1-сектор ҳудудидаги 46-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқаролар бола пули, моддий ёрдам, ун, йўл ва иш масалаларида ёрдам сўрадилар.

Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатларни ўрганиб, ижросини бажариш юзасидан тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қаттиқ назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.