130 ТА ОИЛАГА  60 МИЛЛИОН СЎМЛИК МАҲСУЛОТ ТАРҚАТИЛДИ

Рамозон ойи хайр-саховат ойидир. Айниқса, Рўзаи Рамазон Ҳайит байрами арафасида қарияларни, касалманд, бева- бечораларни, яқин ва узоқ қариндошларининг ҳолидан хабар олишдан ва бир-бирларига хурсандчилик улашишдан чарчашмайди.

СЕНАТОР ВА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ДЕПУТАТЛАРИ УЧРАШУВИ

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигидаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат аъзоси Умарбек Шарипов Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг доимий комиссиялар раислари, сиёсий партиялари вакиллари билан учрашди.

ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН  ПРЕСС-ТУР

Ҳазорасп туманида журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги пресс-тур уюштирилди. Журналист ва блогерлар Пресс тур давомида Ҳазорасп туманидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлдилар ва жажжи ўғил-қизларимиз учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ҳазорасп туманидаги чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида ҳам кўплаб истеъдодли ва ишбилармон фуқаролар истиқомат қилади. Улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаб келмоқдалар.Шулардан бири Саломат Латиповадир.

ПАРРАНДАЧИЛИК КОМПЛЕКСИДА КЕЛГУСИДА 300 МИНГ БОШ ПАРРАНДА БОҚИЛАДИ

Ҳазорасп туман ҳокими Уктам Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида ТЕХНО усулида қурилаётган паррандачилик комплекслари “Hazorasp Oltin Chicken”, “Hazorasp texno parranda”, “Hazorasp oltin tovuqlar” ва “Hazorasp oltin tuhum parranda” фермер хўжаликларига қарашли парранда боқишга мўлжалланган паррандачилик комплексларида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

ФАХРИЙЛАРИМИЗ ЖАСОРАТ ВА ФИДОЙИЛИК ТИМСОЛИДИР

Ҳазорасп туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Фахрийларимиз жасорат ва фидойилик тимсолидир” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.Тадбирга “Шовот” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон урушининг шиддатли жангларида   қатнашган Бекчон ота Матназаров таклиф этилди.

ТАДБИРКОР БЎЛИШНИ НИЯТ ҚИЛГАН СЕРЁЖАНИНГ

Серёжа Қутлимуратов “Шодуҳуррам” маҳалласида яшайди. Болалигидан тадбиркор бўлишни орзу қилган ёшлардан. Сарёжа ҳозирда катта тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда тадбиркорлик учун бинони ўз маблағи ҳисобидан кўтарган ва Хитойдан пайпоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускунани келтириб ўрнатиш ҳаракатида.

БУГУНГИ ЖАМИЯТДА АЁЛ ТАҚДИРИГА

Аҳолини камбағалликдан чиқариш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида “Аёллар дафтари” жорий этилгани бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бу дафтар орқали кўплаб аёлларнинг муаммолари ҳал бўлиб, уларда ҳаётга, эртанги кунга ишонч уйғонмоқда. Бу борада Ҳазорасп туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўйича туманда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш орқали кўплаб аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилмоқда.